02.12-05.12.2019 йилда Қозон Давлат Тиббиёт Университети, Травматология, ортопедия ва экстремал холатлар кафедраси мудири, Россия Федерацияси Тиббиёт ва Техника Фанлар Академияси академиги, Татаристон Республикаси хизмат кўрсатган ихтирочи ва шифокори, Татаристон Республикаси Фан ва Технологиялар Давлат мукофоти лауреати, Академик Г.А. Илизарова номидаги Фонд мукофоти лауреати, етти тиббий журналларнинг таҳрир ҳайъати аъзоси, т.ф.д., профессор Ахтямов Илдар Фуатовичнинг Тошкент Тиббиёт Академияси Травматология, ортопедия ва ХДЖ кафедрасига ташрифи

02.12-05.12.2019 йилда Қозон Давлат Тиббиёт Университети, Травматология, ортопедия ва экстремал холатлар кафедраси мудири, Россия Федерацияси Тиббиёт ва Техника Фанлар Академияси академиги, Татаристон Республикаси хизмат кўрсатган ихтирочи ва шифокори, Татаристон Республикаси Фан ва Технологиялар Давлат мукофоти лауреати, Академик Г.А. Илизарова номидаги Фонд мукофоти лауреати, етти тиббий журналларнинг таҳрир ҳайъати аъзоси, т.ф.д., профессор Ахтямов Илдар Фуатовичнинг Тошкент Тиббиёт Академияси Травматология, ортопедия ва ХДЖ кафедрасига ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги 3775-сонли «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги фармонига мувофиқ, Тошкент Тиббиёт Академияси Травматология-ортопедия, ХДЖ кафедраси томонидан Россия Федерациясидаги хамкоримиз – Қозон Давлат Тиббиёт Университети, Травматология, ортопедия ва экстремал холатлар кафедраси мудири, Россия Федерацияси  Тиббиёт ва Техника Фанлар Академияси академиги, Татаристон Республикаси хизмат кўрсатган ихтирочи ва шифокори, Татаристон Республикаси Фан ва Технологиялар Давлат мукофоти лауреати, Академик Г.А. Илизарова номидаги Фонд мукофоти лауреати, етти тиббий журналларнинг таҳрир ҳайъати аъзоси, т.ф.д., профессор Ахтямов Илдар Фуатович   бакалавр, магистр ва аспирантларга бир қатор маърузалар ўқиш, йирик бўғимлар касалликларини замонавий даволаш усуллари бўйича махорат дарсларини ўтказиш учун таклиф этилди.

2019 йил 2 декабр куни Тошкентга етиб келди. Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ташриф буюрди ва кафедра профессор-ўқитувчилари билан ўқув жараёнини ташкил этиш танишди. Тошкент тиббиёт академияси ва Қозон давлат тиббиёт университети хамкорлиги доирасида тузилган 3+3 программаси буйича таълим олаётган 1 курс талабалари, Тошкент тиббиёт академиясининг 4 курс талабалари билан учрашув бўлиб ўтди.  Учрашувда талабаларга бўғим касалликларини даволашни консерватив усуллари бўйича сухбатлашилди. Талабалар  қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Шундан кейин магистрлар, кафедра ва клиника ходимлари учун  «Чаноқ сон ва  тизза бўғимини  артропластикасининг замонавий усуллари»  мавзусида маъруза бўлиб ўтди.

2019 йил 3 декабрда профессор Ахтямов И.Ф. 412 гурух талабаларининг семинар машғулотида бевосита қатнашди. Машғулот давомида талабалар ва ўқитувчилар билан таълимнинг инновацион усуллари буйича ўртоқлашди. Семинардан сўнг, Тошкент тиббиёт академиясининг ректори профессор Л.Н. Тўйчиев билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда  икки томонлама хамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш травматология-ортопедия магистрларини 2-3 ойга Қозон Давлат Тиббиёт Университетига малака оширишга бориши бўйича келишиб олинди.

2019 йил 4-5 декабр кунларида «Тизза бўғимини  артропластикасининг замонавий усуллари»  мавзусида махорат дарслари бўлиб ўтди ва унда  Тошкент Тиббиёт Академияси шошилинч травматология ва ортопедия бўлими ходимлари қатнашишди.

Бир қатор маърузалар давомида талабалар ва магистрантлар таянч харакат тизими касалликларини диагностика қилиш ва даволашнинг замонавий методлари, беморларни текширишнинг асосий инструментал усуллари ва тизза артропластикасининг замонавий усуллари билан танишдилар. Маърузалар давомида профессор Ахтямов И.Ф. ва мутахассислари ўртасида қизиқарли саволларга жавоблар берилди.

Leave a Reply

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.